Ўзбекистонда 7 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 7 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.