Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Юнусота кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги Тошкент шаҳар ФВБга 20 март куни соат 22:04 да келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 22:16 да етиб бориб, ёнғин соат соат 22:24 ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Тошкент