Тошкентда 2,8 млрд сўмлик ноқонуний дорилар мусодара қилинди
Бош прокуратура хабар беришича, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ноқонуний дорилар савдоси билан шуғулланган фуқаролар фош қилинди.
Унга кўра, фуқаролар шеригига жами 5000 қути хорижда ишлаб чиқарилган “Неофаген” номли дорини $45 мингга сотаётганда қўлга олинди.
Ноқонуний дориларни Тошкент вилоятининг Андижон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли уйда сақланаётганлиги аниқланиб, 7 760 қути дори воситалари ашё сифатида олиб қўйилган. Ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 2,8 миллиард сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сиқатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёки тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки савдосини амалга ошириш) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.