Тошкент дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22-25-октябр кунлари Aмман (Иордания) шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланган еди.
Бироқ минтақадаги вазият сабаб мазкур мусобақа Ўзбекистон пойтахтига кўчирилди. Бу ҳақида Халқаро дзюдо федерацияси маълум қилган.
Унга кўра, 19-22-ноябр кунлари Тошкент дунёнинг енг кучли ёш дзюдочиларини ўзида қабул қилади. Баҳслар яккалик ва аралаш жамоавий йўналишларда ташкил етилади.





