Фарғонада 428 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида 428,1 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ўзенергоинспекция» хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Олтиариқ туманида жойлашган «О.О.» фермер хўжалиги масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 428,1 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Ўзбекистон