Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча электр энергиясиз қолади

Тошкентнинг Бектемир ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман узилади, деб хабар қилмоқда пойтахт электр тармоқлари филиалининг матбуот хизмати.

Бугун (18 февраль) мутахассислар режадаги таъмирлаш ишларини олиб борадилар.

Шу сабабли қуйидаги ҳудудлар электр энергиясиз қолади:

— Бектемир туманида соат 09:00 дан 17:00 гача: «Ҳусайн Бойқаро», «Бектемир» ва «Устозлар» маҳаллалари;
— Олмазор туманида соат 10:00 дан 17:00 гача: «Мискин», «Қорасарой» ва «Ғуручариқ» маҳаллалари.

Коммунал