Эроннинг янги олий раҳбари этиб Можтаба Хоманаий эълон қилинди
Можтаба Хоманаий — ҳалок бўлган Али Хоманаийнинг ўғли, Эроннинг янги олий раҳбари бўлди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги Экспертлар ассамблеясига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Экспертлар кенгаши 8 март куни эрталаб Можтаба Хоманаийни олий раҳбар этиб сайлаган. Қабул қилинган қарорга қарамай, Экспертлар кенгаши котибияти Али Хоманаийнинг янги вориси ҳақида дарҳол эълон қилмади.
Эроннинг янги олий раҳбари 56 ёшда. У узоқ вақтдан бери Олий Раҳбар маъмуриятида муҳим лавозимларни эгаллаб келган ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан яқин ҳамкорлик қилган.




