Фарғонада Damas каналга тушиб кетди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида Damas эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетди. Бу ҳақида ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Кеча, 19 октябрь куни соат 17:07 да Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Дамас эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетганлиги ҳақида туман ФВБга хабар берилган.

Хабарга асосан қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган.

Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди ҳам бўлган. Улар автомашина сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқ чиқиб олган.

Қўшимча қилнишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ўзбекистон