Фарғонада 1,6 млрдлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, рейд жараёнида шаҳарнинг «Шакарқишлоқ» МФЙда жойлашган иссиқхона ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, «зангори ёқилғи»дан ноқонуний равишда фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 1,6 млрд сўмлик зарар аниқланди.
Барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.