Фарғонада жамоат транспорти нархи 3000 сўм этиб белгиланди
Фарғона вилояти ҳокими қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди. Бу ҳақида ҳокимликнинг ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Фарғона вилоятининг шаҳарларида, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи қуйидагича белгиланди.
• автобусларда бир нафар йўловчи учун йўл ҳақи — 3000 сўм;
• жамоат транспортида электрон шаклда тўланган тўлов (транспорт картаси, АТТО, банк карталари) бир нафар йўловчи учун бир • марталик рағбатлантирувчи йўл ҳақи тарифи — 2400 сўм;
• йўналишли такси (микроавтобус)ларда бир нафар йўловчи учун — 4000 (тўрт минг) сўм.
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти нархи нақд пул ҳисобидан 2000 сўм, картада 1700 сўмни ташкил қилади.