Фуқаронинг уйидан 55 минг туп кўкнори топилди

Фарғона вилояти Данғара туманида бир фуқаро ўз ҳовлисида йирик ҳажмдаги гиёҳванд ўсимликлар — кўкнори ва каннабис плантациясини ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда 28 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейд давомида гумонланувчининг яшаш манзили кўздан кечирилиб, текширув натижасида унинг ҳовлисида 55 минг тупдан ортиқ кўкнори ва 40 тупдан зиёд каннабис ўстирилаётгани аниқлангани ва 600 граммдан ортиқ қуритилган каннабис моддаси ҳам топилгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона