Фарғонада 632 млн сўмлик дориларни қалбакилаштирган жиноий гуруҳ ушланди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир доирасида дориларни қалбакилаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шубҳали Лаcэтти автомобили кўздан кечирилганда сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланган. Сўнгра ушбу дори воситалари олинган Қўқон шаҳридаги хонадонга борилган ва дорилар сотиладиган дорихона кўздан кечирилган. Натижада қалбаки дорилар сотуви аниқланган.
Маълум бўлишича, мазкур 42 215 дона сифати кафолатланмаган, қалбаки дори дориларнинг умумий қиймати 504 млн сўмни ташкил этган.
Хонадонда қиймати 128 млн сўмлик жами 4 турдаги 1030 дона қалбакилаштирилган дори воситалари ва 13 976 дона қалбаки дориларни тайёрлаш учун дори воситалари қадоғи, ўрамлари ва ёрлиқлари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.