Фарғонадаги оҳак цехида 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди
Фарғона шаҳрида 2,6 млрд дўмлик табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Н.И. ва бошқалар «Т.Б.» МЧЖ биносини МЧЖ раҳбари билан оғзаки келишувга асосан ижарага олиб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этган.
Умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб, 1 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд ўм зарар етказилан.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.