Фарғонада Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Фарғона вилояти Фурқат туманида Cоbalt ва Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида «Замон» информацион дастурида хабар берилган.
Маълум қилинишича, ҳодиса Фурқат туманидаги автомобиль йўлида содир бўлган. Cобалт ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Бу вақтда рўпарадан келаётган Дамас уни пайқамай қолгани ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Дамас ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Cобалт ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми » и (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса / муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан иш очилган.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Судланувчи суд залидан қамоққа олинди. Унга тайинланган жазо манзил-тартибли колонияда ўташ белгиланди.