Фарғонага 10 тадан ортиқ замонавий автобус келтирилди

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Фарғонага янги замонавий автобуслар келтирилди.

Маълумотларга кўра, «Тошлоқ авто сервис» корхонаси шаҳар учун 12 та Yutong русумли автобус олиб келган. Улар брутто-шартнома асосида йўналишларга бириктирилади.

Хабарда таъкидланишича, Фарғонада шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Биринчи навбатда, транспорт корхоналари ҳаракат таркибини замонавий автобуслар билан янгилашмоқда.

Жорий йил охиригача яна 60 та автобус келтирилиши режалаштирилган.

Қарорлар