Тошкентнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газдан узилди
Тошкент шаҳрининг икки тумани аҳолисига бугун, 8 апрель куни газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» ГТФ хабар берди.
Унда айтилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларининг қуйидаги ҳудудларига 8 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек тумани (10:00 дан 18:00 гача):
• «Дархон», «Катта Олтинтепа» ва «Олийҳиммат» МФЙ;
• Аҳоли хонадонлари сони: 550 та ерли хонадон, 7 та кўп қаватли уй;
• Улгуржи истеъмолчилар сони: 11 та.
Яккасарой тумани (11:00 дан 18:00 гача):
• «Шохжаҳон» МФЙ;
• Аҳоли хонадонлари сони: 9 та кўп қаватли уй;
• Улгуржи истеъмолчилар сони: 8 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.