Фарғонада табиий газни ноқонуний ишлатган «метан заправка» аниқланди
Фарғона туманида жойлашган «Ф.П.С» МЧЖга тегишли «метан заправка»да табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» вилоят бошқармаси маълум қилди.
Текширув давомида газ истеъмолини атайлаб камайтириш мақсадида ўлчов тизимидаги патрубкага давлат стандартларига зид ташқи таъсир ўтказилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 4,1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.