Жиззахда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида юк машинасига тўқнашди
Жиззах вилоятида рулда ухлаб қолган Matiz ҳайдовчиси юк машинасига урилиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Бирламчи аниқланган маълумотларга кўра, ҳолат М39 автомобиль йўлининг 980-километрида содир бўлган. 13 март куни эрталаб 6:50 ларда Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида бетон тўсиқ орасидан қарама-қарши томонга ўтиб кетган.
Мазкур йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинасининг йўналишига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Ҳодисада Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб ҳалок бўлди.