Термезда эри томонидан калтакланган аёл ҳолати юзасидан суриштирув бошланди

Термезда эркак ўз хотинини шавқатсизларча калтаклади. Вазиятга вилоят ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 августдан 16 августга ўтар кечаси, тунги соат 02:30 ларда Термиз шаҳрининг Меҳрабод маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Э. ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ж.Э.ларнинг ўрталарида оилавий низо келиб чиққан.

Жанжал давомида фуқаро аёлининг юз-чакка ва қулоқ соҳасига уриб жарохат етказган, — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ Хуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, аёл, турмуш ўртоғининг доимий тазйиқ ёки зўравонлиги остида бўлиб келганлиги юзасидан, илгари жабрланувчи ИИОларига хабар бермаганлигини инобатга олган ҳолда, алоҳида ўрганилиши айтилди.

Ҳодисалар