Энди «Uzbekistan Airways» учиш парвозига келолмаган йўловчилар қайтиш чипталарини бекор қилмайди

Рақобат қўмитаси «Uzbekistan Airways» АЖга берган кўрсатмасига асосан истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлиги таъминланади.

Жаҳон амалиётида умумий қабул қилинган қоидага кўра, фуқаро авиа қатновлари агар икки томонга ташув (учиб кетиш ва қайтиш) бўйича чипта олиб, бирон-бир сабабга кўра учиб кетиш чиптасида биринчи рейсдан фойдаланмаса натижада унинг қайтиш йўналишдаги чиптаси автоматик равишда бекор қилинади.

Мисол учун, йўловчи Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича учиб кетиш ва қайтиши учун чипта сотиб олган. Маълум сабабларга кўра Тошкентдан бўладиган парвозга келолмаган ва ўзи Урганчга мустақил етиб борган. Ушбу ҳолатда уни Тошкентга қайтиш учун аэропортга келганида унга биринчи парвоздан фойдаланмагани учун қайтиш чиптаси бекор қилиниши айтилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасига асосан, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги таъкидланди.

Рақобат қўмитасининг тегишли кўрсатмасига асосан «Uzbekistan Airways» томонидан истеъмолчиларга хайриҳохлик доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда:

парвоздан ихтиёрий равишда воз кечган ёки йўналишнинг биринчи қисмида рейсга чиқиш учун рўйхатдан ўтишга ўз вақтида келолмаган йўловчи авиакомпания томонидан брон қилинган ташишдан воз кечиш ёки учиш санасини ўзгартиришини хабар бериши керак.

Бундай ҳолатда йўловчининг чиптаси қайта расмийлаштирилади ёки дастлабки тўланган тариф шартларига мувофиқ қайтарилади, бирор сабабга кўра, рўйхатдан ўтиш учун келмаган йўловчи йўналишнинг биринчи участкасида, ташишни давом эттириш нияти ҳақида хабар бермаган бўлса, авиачиптани қайта расмийлаштирмасдан йўналишнинг кейинги участкаларида ташиш учун чиптадан фойдаланиши мумкин;

бунда, йўловчи йўналишнинг бошланғич участкалари учун фойдаланилмаган чипта қийматини қайтариш ёки қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилганда, йўналишнинг бошланғич участкаси учун расмийлаштирилган фойдаланилмаган парвоз купонлари қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима ушлаб қолинади.

Тарифларни қўллаш қоидаларига мувофиқ йўловчи томонидан фойдаланилмаган йўналиш участкалари учун дастлабки авиачиптада кўрсатилган аэропорт йиғимлари ва авиакомпания йиғимлари суммалари қайтарилиши ёки қайта расмийлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Қарорлар