Самарқандда тергов ҳибсхонасида сақланаётган газ таъминоти корхонасининг собиқ бўлим бошлиғи вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги газ таъминоти корхонаси собиқ бўлим бошлиғи вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Вазиятга Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, 21 февраль куни соат 17:35 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани 7-сонли Тергов ҳибсхонада сақланаётган, Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан айбланиб қамоққа олинган, 1991 йилда туғилган фуқаро Х.Қ. соғлиги ёмонлашганлиги сабабли Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб бориш вақтида, шу куни соат 18:00ларда вафот этган.

Бирламчи суд-тиббиёт ташхисга кўра марҳумнинг вафоти «2-тип қандли диабетнинг оғир асоратлари» натижасида юзага келган. Баданида ҳеч қандай жароҳат излари аниқланмаган, — дейилади хабарда.

Маълумот қилинишича, 2026 йилнинг 18 февраль куни айбланувчи Х.Қ. касаллиги сабабли Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига олиб чиқилиб, акаси Х.Х.га хабар қилинган ва уларга шифохонада қўшимча равишда учрашув ташкил этилган.

Айбланувчи Қ.Х. керакли муолажалардан сўнг 2026 йил 20 февраль куни Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг хулосасига асосан соғлиғи қониқарли бўлганлиги сабабли ҳибсхонага қайтарилган.

Ҳозирда ҳолат прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

Ўзбекистон