Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 11 йўналишдаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит кўринишида 800 млн долларлик молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Бу ҳақида ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берди

4 октябрь куни Жаҳон банки директорлар кенгаши $800 млнлик кредитлар кўринишидаги молиявий пакет ажратишини маълум қилди. Бу ислоҳотлар мамлакатнинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган.

Қайд этилишича, ислоҳотлар дастури мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва энергетика секторларида самарадорликни ошириш, давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, мамлакатни атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларга тайёрлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Маблағлар ҳукуматга халқаро молия бозорларида мавжуд бўлган қарз олиш имкониятларига нисбатан пастроқ фоиз ставкаларида ва кредитни қоплаш учун узоқроқ муддатлар билан тақдим этилади.

 

Иқтисодиёт