Жиззахда педагогларнини аттестациядан ўтказишни ваъда қилган шахс қўлга олинди
Жиззах вилоятида 50 нафар ўқитувчини аттестациядан ўтказиш эвазига пора талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Аниқланишича, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи И.А., гўёки Давлат тест марказидаги танишлари орқали 50 нафар жиззахлик педагогни малака аттестациясидан ўтказиб беришни ваъда қилган.
У мазкур ваъда эвазига Ш.Рашидов туманидаги мактаблардан бирида ишловчи Г.У. исмли ўқитувчидан $25 минг ва 30 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.