Жиззахда қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пуллар аниқланди
Жиззах вилоятида фарғоналик фуқаролар томонидан қарийб 1 млрд сўмлик қалбаки пуллар сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақида УзА хабар берди.
Қайд қилинишича, тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200, 100 ва 20 минг сўмлик купюралар кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилганлиги маълум бўлди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.