Ўзбекистон дзюдочилари ўсмирлар жаҳон чемпионатида жамоавий кумуш медалга эга чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Болгарияда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида жамоавий кумуш медалларни қўлга киритишди.

Саралаш босқичида Франция, Қозоғистон ва Мўғулистон жамоаларини мағлуб этган Ўзбекистон вакиллари финалда Японияга қарши баҳс олиб боришди.

Ушбу курашда ўзбекистонлик дзюдочилар кумуш медал билан тақдирландилар.

Эслатиб ўтамиз, яккакураш баҳсларида дзюдочилар 5 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашган эди.

Ўзбекистон