АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади

Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича АҚШ билан 14 ой давом этган икки томонлама музокаралар якунланган.

Жудаям самарали ҳафта бўлди, АҚШ билан Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича икки томонлама музокараларни якунладик. Буларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг ушбу ташкилотга қўшилиш борасидаги кўрсатмалари ва қўллаб-қувватлашлари, президентимиз ёрдамчиларининг ислоҳотларни фаоллаштиришдаги саъй-ҳаракатлари, бир бутун ЖСТ жамоасининг тинимсиз меҳнати натижасидир, деб ёзди Урунов ўзининг LinkedIn’даги саҳифасида.

Қайд қилинишича, музокаралар 14 ой давом этган.

Иқтисодиёт