Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари $2 минг пора билан ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс 1987 й.т фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 м² ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Хусусан, ушбу мансабдор фуқародан 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





