Канада бош вазири истеъфога чиқиши мумкин

Канада бош вазири Жастин Трюдо 8 январь куни бўлиб ўтадиган миллий йиғилишга қадар либераллар партияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқади. Бу ҳақда Globo хабар берди.

Жастин Трюдо 6 январь, душанба куниёқ Либерал партия етакчиси лавозимидан кетишини эълон қилиши мумкин. Манбалар Трюдо қачон кетишини аниқ билмайди.

Аммо бу чоршанба куни бўлиб ўтадиган муҳим миллий мажлисдан олдин содир бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Трюдо ўз истеъфосини Либерал партия фракцияси билан учрашувдан олдин эълон қилиши керак, акс ҳолда унинг истеъфосини партия аъзолари мажбурий қарор сифатида қабул қилиши мумкин. Трюдо Канада бош вазири бўладиган партиянинг янги раҳбари сайлангунга қадар ҳукуматни бошқаришда давом этадими, ҳозирча номаълум.

Сўровлар шуни кўрсатмоқдаки, Трюдо раҳбарлик қилаётган Либерал партия бу йил ўтказилиши керак бўлган сайловларда консерваторларга мағлуб бўлади. Шундай рейтинглар шароитида тобора кўпроқ либерал парламент аъзолари Трюдони истеъфога чиқишга очиқ чақирмоқда.

Жаҳон