Тошкентда автомобиль капотида балиқларни сақлаган ҳайдовчи жаримага тортилди

Тошкентда автомобиль капотида аквариум қилган ҳайдовчига жарима солинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда капотига ҳимоя плёнка ўрнатиб, сув билан тўлдирган ва ичига тирик балиқларни жойлаштирган автомобиль эгасининг ҳаракати юзасидан суриштирув ўтказилган.

Ҳуқуқбузарлик Тошкентда яшовчи фуқаро И.Н. томонидан содир этилгани аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан баённома тузилиб, ҳайдовчига 1 млн 125 минг сўм жарима жазоси белгиланган.

Мутасаддилар ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз ёки ноўрин муносабат қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди.

Тошкент