Самарқандда 700 млн сўмдан ортиқ газ талон-тарож қилинди
Самарқанд вилоятида газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида катта миқдорда зарар етказилди. Бу ҳақда Ўзенергоинспекция матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, ўтказилган назорат тадбирида фуқарога тегишли новвойхона ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланади.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 500,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлади.
Шунингдек, бу каби ҳолат Пастдарғом туманидаги яна бир фуқарога қарашли бинода яширин тарзда тармоққа уланиб, 213 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланади.
Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда





