Тошкентда Lacetti Қорасув каналига тушиб кетди

Тошкент шаҳри Миробод туманида 17 март куни руль бошқарувини йўқотган ҳайдовчининг машинаси сувга қулади. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ хабар бермоқда.

Соат 20:25 ларда Боёвут кўчасида О.Т. (1992 йилда туғилган) Lacetti машинасида эҳтиётсизлик сабаб Абдурауф Фитрат маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига тушиб кетган.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент