Марғилонда тўртта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида тўртта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона ИИБ га таяниб Ovoza дастури хабар берди

Воқеа Бурҳониддин Марғиноний кўчасида бозор яқинидаги серқатнов ҳудудда юз берган. 

Хабарга кўра, ҳодиса натижасида беш киши тан жароҳати олган, беш ёшли қизалоқ эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага Damas автомашинаси ҳайдовчисининг қайрилишда йўл бермаслиги сабаб бўлган. Натижада тўртта транспорт воситаси иштирокида тўқнашув юз берган ва уларга техник зарар етган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона