Тошкентда Lacetti бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилди

12 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti автомобили дарахт билан тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси соат 10:45 да Қатортол-2 кўчасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи автомобилни бошқара олмай, йўл четидаги дарахтга урилган.

Ҳодиса натижасида транспорт воситасига техник шикаст етган. Ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ ходимлари мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Тошкент