Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистонга боради

Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюради, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Икки кунлик сафар давомида давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, транспорт, туризм ва спорт соҳаларидаги лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни ободонлаштириш борасидаги ишлар билан танишади.

Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилади.

 

Ўзбекистон