Самарқандда шифокорлар беморнинг қорнидан 200 грамм михни олиб ташлади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида 29 ёшли фуқаронинг қорн соҳасида турли темир жисмлар аниқланди.

Жумладан, шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар (мих ва саморез) борлиги маълум бўлади.

Беморда шошилинч тарзда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозимлигини белгилаб олдик. Операцияга тайёрлашнинг барча жараёнларидан сўнг лапаратомия, гастростамия усулида жарроҳлик ўтказилди. Бемор қорин бўшлиғидан катта миқдорда, яъни қарийб 200 грамм атрофидаги металл жисмлар олиб ташланишига эришилди. Амалиёт бир соатлар вақт давом этди. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, бемалол эркин ҳаракатланмоқда, — дейди марказнинг олий тоифали шифокори Йўлдош Кулиев.

Беморга шошилинч равишда Лапаратомия. Гастростамия усулида жарролик амалиёти ўтказилиб, қорин бўшлиғидан мих ва бошқа турдаги метал жисмлар олиб ташланди.

Хозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли деб таъкидланган.

Ўзбекистон