Марказий банк битта фуқарога ажратиладиган карталар сонини чеклади
Марказий банк томонидан битта жисмоний шахсга бериладиган банк карталари сонини чеклаш бўйича вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилди.
Mазкур тартиб 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирган бўлиб, у жорий йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Манбага кўра, ушбу тартиб фуқаролар хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, фирибгарларга алданмаслик учун жорий этилган.
Эндиликда банклар томонидан бир фуқарога (битта ЖШШИРга) эмиссия қилинадиган карталар сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача чекланади.
Бунда мазкур талаб виртуал ва кобейжинг карталарни ҳам ўз ичига олади.