Марказий банк ноябрь ойида 9 тонна олтин сотиб олди

Ўзбекистон Марказий банки июль ойидан буён илк бор олтин захираларини оширди. Бу ҳақда Бутунжаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботида маълум қилинди.

Унга кўра, ноябрь ойида жаҳон Марказий банклари жами 53 тонна олтин сотиб олган.

Шундан Полша Миллий банки мазкур ойда захираларни 21 тоннага тўлдириб, энг йирик харидорга айланди. Мамлакатнинг умумий олтин захираси 448 тоннани ташкил этади. Бир йил ичида Полша 90 тонна олтин сотиб олди ва жаҳонда етакчи бўлиб қолди.

Ўзбекистон Марказий банки ноябрь ойида 9 тонна олтин сотиб олди ва ёз ойидан бери биринчи марта захираларни оширди. Йил давомида соф харидлар 11 тоннани ташкил этиб, умумий захирани 382 тоннага етказди.

Шунингдек, Ҳиндистон захира банки ноябрь ойида 8 тонна олтин сотиб олиб, учинчи ўриндан жой олди. Қозоғистон ва Хитой 5 тоннадан, Иордания 4 тонна, Туркия 3 тонна, Чехия 2 тоннадан, Гана эса 1 тоннадан харид қилди.

Сингапур эса аксинча 5 тонна олтин сотган ҳолда энг йирик қимматбаҳо металл сотувчисига айланди.

Ўзбекистон