Франциядаги намойишлар сабаб 670 дан ортиқ киши қўлга олинди
Францияда ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатларига қарши ўтказилган оммавий норозилик намойишлари чоғида 670 нафардан зиёд шахс қўлга олинди.
Le Figaro газетасининг мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, умумий ҳисобда 675 киши қўлга олинган, улардан 549 нафари ҳибсда қолдирилган.
Маълумотларга кўра, фақатгина Париж шаҳрининг ўзида 280 киши ушланган, шулардан 183 нафари ҳибсда сақланмоқда.
Намойишчилар билан юз берган тўқнашувлар давомида 34 нафар полициячи ва жандарм тан жароҳати олган, — дейилади хабарда.