Фарғонада эркак ўғирланган Nexia-2 машинасида ЙТҲ содир этди
Қўқон шаҳрида (Фарғона вилояти) эркак ўғирланган автомашинада ЙТҲ содир этди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Воқеа эрта тонгда Пустиндуз кўчасида содир бўлган. Маълум бўлишича, Nexia-2 машинаси эгаси, ойнасини очиқ ҳолда ва калитлари билан қолдирган. Кейинроқ эса фуқаро машина ғойиб бўлганини аниқлаган.
Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари машинани ЙТҲ устида топишган. Аниқланишича, гумонланувчи бахтсиз ҳодисага учраган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди (транспорт воситаларини ўғирла) билан жиноят иши қўзғтилган. Шунингдек гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинган ва иш материаллари судга юборилган.