Тошкентда 2 тa автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

4 июль куни соат 10:10 ларда Олмазор туманининг Уста Ширин кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Мазкур ЙТҲда Cоbalt ва Тrаckеr-2 русумли автомобиллар иштирок этган. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Ҳайдовчилар ҳолат юзасидан ўзаро келишувга эришган бўлиб, воқеа E-Protokol электрон ахборот тизими орқали расмийлаштирилган.

Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар бўйича тегишли органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент