Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари $43 млрддан ошди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 1 ноябрь ҳолатига кўра 43,14 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақида Марказий банк маълум қилди.
Октябрь ойида мамлакат захиралари $2 млрдга ёки қарийб 5% га ошди ва рекорд даражага етди. Захиралар кетма-кет 4 ойдан бери ўсмоқда.
Захиралардаги олтин ҳажми центябрдаги даражада қолди — 12 миллион троя унцияси (367 тонна). Олтин захиралари қиймати $1,44 млрдга ошиб, $33,36 млрдга етган.
Марказий банкнинг хорижий ҳисобварақларидаги нақд валюта ҳажми $445,5 млнга ошиб, $9,11 млрдга етди. Шундан $414,4 млн бошқа Марказий банклар ва Халқаро валюта жамғармалари, қолган $8,67 млрд эса бошқа хорижий молия институтларида сақланади.