Ўзбекистон олтин-валюта захиралари $41,1 млрддан ошди

1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакат захиралари бир ойда $1,95 млрдга ошиб, $41,14 млрдни ташкил этди. Бу ҳақида Марказий Банк статистикани эълон қилди.

Қайд этилишича, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,98 миллиард долларга ошган ҳолда 41,14 миллиард долларни (+5 фоиз) ташкил этмоқда. Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Бунинг асосий сабаби олтин захираларининг ўсиши билан боғлиқ бўлди. Ўз навбатида, унинг қиймати ҳам рекорд кўрсаткичини янгилади — $31,86 млрд ёки ўтган ойга нисбатан $1,46 млрдга кўп.

Марказий Банкнинг захирлари уч ойдан буён ўсиб бормоқда. Июльда 1.06 млрд долларга, августда 1.75 млрд долларга, сентябрьда 1.98 млрд долларга ошган.

Бундан ташқари, Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар нархи яна бироз ошган ҳолда $35,7 млнни ташкил этди.

Иқтисодиёт