Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли»даги 6 та бекат вақтинча ёпилади

28 июндан бошлаб Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли»ида жойлашган «Қурувчилар» — «Янгиобод» бекатлари оралиғидаги поезд ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Режали профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги 6 та бекат вақтинча ёпилади:

• «Қўйлиқ» (7-бекат);

• «Матонат» (8-бекат);

• «Қиёт» (9-бекат);

• «Толариқ» (10-бекат);

• «Хонобод» (11-бекат);

• «Қурувчилар» (12-бекат).

«Янгиобод» бекати эса одатдагидек фаолиятини давом эттиради.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида «Қипчоқ — Янгиобод — Қипчоқ» йўналишида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Бекатлар фаолияти тикланиши бўйича қўшимча ахборотлар кейинчалик эълон қилинади.

Тошкент