Мирзо Улуғбек туманида Orlando ёниб кетди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчасида Orlondo автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақида ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд қилинишича, ҳодиса 27 февраль куни соат 13:13 ларда содир бўлган. Тезда ФВБ ходимлари томонида ҳолат бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар қайд қилинмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда, дейилади хабарда.

Тошкент