Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогининг финал босқичига йўл олди

Жамоа саралаш турниридаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, 9 очко жамғарди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 2027 йилги Осиё кубогининг финал босқичига йўл олди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги ёшлар U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи доирасидаги «B» гуруҳидан ўрин олган ўйинларнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко жамғарди ва гуруҳда 1-ўрин билан Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Турнир 2027 йилнинг 24 мартидан 10 апрелигача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

U-20 Осиё кубогининг финал босқичида 16 та терма жамоа иштирок этади.

Спорт