Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон дунёда олтин ишлаб чиқарувчи етакчи давлар орасида 10-ўринни қайд этди. Бу ҳақида World Gold Council маълумотларига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Қайд қилинишича, 12 ой давомида Ўзбекистонда 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилди ва 10-ўринни эгаллади.
Энг кўп олтин ишлаб чиқарган мамлакат Хитой бўлди — 378,2 тонна. Иккинчи ўринда — Россия (321,8 тонна), учинчи ўринда — Австралия (293,8 тонна).
Шунингдек, етакчи ўнталикдан қуйидаги мамлакатлар ҳам жой олди:
• Канада — 191,9 тонна;
• АҚШ — 166,7 тонна;
• Индонезия — 132,5 тонна;
• Перу — 128,8 тонна;
• Мексика — 126,6 тонна.
Ўтган йил натижаларига кўра, Швейтсария олтин ва унинг ҳосилалари эксрти бўйича 1-ўрин бўлди. Қимматбаҳо металлни хорижда сотишдан бу мамлакат $107,2 млрд даромад олди. 2-ўринда — Буюк Британия ($65,3 млрд), 3-ўринда эса Хитой ($44,4 млрд).