«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига 10 минг жангчи жўнатади
«Толибон» ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг жангчисини жўнатади.
Қайд этилишича, мамлакатнинг шимолий ва шимоли-шарқий вилоятларига жойлаштирилган NATO ва АҚШ тизимининг энг замонавий технологиялари билан қуролланган 10 минг кишилик қудратли армияси ҳар қандай қуролли ҳаракатга қарши чора кўради.
«Қисқа вақт ичида жанговар самолётлар ҳам тайёр бўлади ва бу қудратли кучни қўллаб-қувватлайди», — дея қўшимча қилган ҳаракат вакили.
Афғонистоннинг шимолидаги Балх вилояти Ўзбекистон, шимоли-шарқий вилоятлари Қундуз, Тахор ва Бадахшон Тожикистон билан чегарадош.