Тошкентда 21 ёшли йигит «Matiz»да «Жигули» билан тўқнашди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 3 декабрь куни 21 ёшли йигит бошқарувидаги «Matiz» «Жигули» билан тўқнашди.

Маълум бўлишича, воқеа туманнинг Маҳтумқули кўчасида содир бўлган. Унда 1988 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Жигули» ҳамда 2000 йилда туғилган У.А. бошқарувидаги «Matiz» русумли автомобиллар тўқнашган. Воқеа оқибатида иккала автомобиль ҳайдовчилари ҳам тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.

Янгиликлар