Россия автомобил саноатидаги инқироз нархларнинг ошишига сабаб бўлмоқда

Lada дилерлик марказларидан бирида ташриф буюрувчилар нархи $25 249 (274 229 505 сўм) бўлган универсал Vesta SW Cross’га дуч келишди.

Автомобиль прайс-листи фотосуратини  «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Лада Веста | Lada Vesta FL» пабликида эълон қилишган.

Ҳужжатга кўра, бу пуллар эвазига мижозларга юқори даражадаги комплектация ва қўшимча жиҳозларга эга модел таклиф қилинмоқда, дилерлар уни 86 460 000 сўмга ($7 961) баҳолашган.

Универсал Vesta SW Cross бензин сиғими 1,6-литр, қуввати 113 от кучини ташкил этувчи двигател билан жиҳозланган. Агрегат вариатор билан ҳамкорликда ишлайди.

Европа бизнес ассоциацияси (ЕБА) маълумотларига кўра, АвтоВАЗ шу йилнинг январида 18 045та Lada автомобилини сотишга муваффақ бўлган. Бу рақам ўтган йилнинг худди шу даври кўрсаткичларига нисбатан 17%га кам.

Россияда янги автомобиллар нархининг ўсиши бутун ўтган йил давомида кузатилган. Саноат савдо вазирлиги бошлиғи Денис Мантуровнинг «РИА Новости»га айтишича, 2021 йилда миллий автомобиллар нархи 5-8%га, импорт автомобилларники — 20%гача ошган. Бунда масъул ходим жорий йилда янги автомобил нархлари пасайиши кераклигини таъкидлаган. У мамлакатда машиналар танқислиги энг камида йилнинг биринчи ярмида сақланиб қолинишини тан олган. Сабаби ўша-ўша – чипларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар.

Янгиликлар