Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи довон тинимсиз қор ёғиши сабаб ёпилди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довони тинимсиз қор ёғиши сабаб 26 декабрь куни ёпилди.

Маълум бўлишича, соат 11:00 дан Қашқадарёнинг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунинг асосий сабаби тинимсиз ёққан қор оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлгани этиб кўрсатилган.
Айни дақиқаларда тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.





